13 December 2012
13:51 - Банк системаси ибтидоий бўлган Ўзбекистонда Микрокредит энг яхши, Европанинг энг яхши банкида бир ўзбек маслаҳатчи
Инглизларнинг машҳур Financial Times газетаси тарафидан нашр этиладиган ойлик "The Banker" (Банкир) журнали дунё, қитъалар ва ҳатто мамлакатлар бўйича энг яхши банкларни белгилаш билан ҳам шуғулланади. Табиий, бизни биринчи навбатда Ўзбекистон қизиқтиради.

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим банк нима эканлигини, банкларнинг бозор иқтисодидаги муҳим ўрнини тушунмайди ва шу сабабли бизда банк тизимининг ривожланишига йўл бермайди. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳажми бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигимизни жуда кўп ёзмоқдамиз. Аммо, ўз вақтида мамлакатдаги банкларнинг умумий устав капитали бўйича Қозоғистондан тахминан 10 баравар орқада эканлигимизни ҳам ёзганмиз.

Шундай бўлишига қарамасдан, "The Banker" журнали Ўзбекистон банклари ичида ҳам энг яхшисини белгилаши қизиқ. Мана ҳозир 2012 йил натижалари ҳам маълум бўлди, Ўзбекистоннинг Микрокредит Банки Ўзбекистон бўйича “Йилнинг банки” деб эълон қилинди.

Бу журналда бизни қизиқтирадиган яна бир хабар бор. "The Banker" журнали Ғарбий Европа бўйича “Йилнинг банки” унвонини Nordea банкига берибди. Бунинг нимаси қизиқ дейсизми? Банк раҳабриятининг маслаҳатчилар гуруҳида Ижрочи маслаҳатчи бўлиб Отабек Охунов ишлаётгани. У Пўлат Охуннинг ўғли эканлиги.

Ҳа, келажакда Ўзбекистоннинг банкчилик сисемасини ривожлантиридиган ҳақиқий мутахассисларимиз етишмоқда.