13 December 2012
09:30 -
Швеция телевидениесида Гулнора Каримова шарманда қилинди, Ислом Карим истеъфога кетиши керак
Бу мамлакатдаги мухбиримиз хабар қилишича, Швециянинг SVT телеканали кеча Uppdrag Granskning (Тергов миссияси) программасида 60 фоизи давлатники бўлган TeliaSonera телекомуникация компанияси Ўзбекистон Президентининг қизи Гулнара Каримовага пора бергани ҳақидаги ҳикояни давом эттирди.
Бу программани яратганлар TeliaSonera компаниясининг икки ходимидан аноним интервью олишган экан. Улар компаниянинг Бош директори Ларс Нуберг (Lars Nyberg) пора тўғридан-тўғри Гулнора Каримовага берилаётганидан хабардор бўлганини айтишибди.
SVTдаги программага кўра, пора олиш-беришида Беҳзод Аҳмедов ўртада турган. У Гулнора Каримованинг топшириғини бажариб, Гаяне Авакян билан бирга гўёки мобиль алоқа соҳасига оид лицензиялари бор бўлган ширкатлар очган, шундан кейин TeliaSonera гўёки уларни сотиб олиш учун ўша ширкатлардан бири бўлмиш Takilant LTD ширкатига 300 млн доллар пул ўтказган.
Аноним интервьючиларнинг айтишича, TeliaSonera компанияснинг бутун раҳбарияти бу пул қандайдир лицензия сотиб олиш учун эмас, Ўзбекистонда мобиль опреатори сифатида бизнесга кириш учун Гулнора Каримовага берилган пора эканлигидан хабардор бўлган. Эшиттиришда алоҳида урғуланишича, Takilant LTD ширкатининг банкдаги ҳисобидан пул олиш ҳаққи фақат Беҳзод Аҳмедовда бўлган экан. Бу одам ҳозир ғойиб бўлгани, Ўзбекистон уни Интерпол орқали қидиришга бергани ҳам эшиттиришда айтилди.
Шу воқеалар туфайли швед журналистлари TeliaSonera давлат компаниясининг раҳбариятини истъфога чақиришди.
Швед журналистлари бу воқеанинг яна бир тарафини очиб беришди. Хусусан, Швециянинг TeliaSonera давлат компанияси Ўзбекистонда Ucell номи остида ишлаётгани, айнан шу Uсel орқали TeliaSonera Ўзбекистон хавфсизлик хизмати билан алоқа қилиб, ҳокимиятга танқидий қарайдиганларнинг телефон орқали гаплашишларини тинглашда, мобиль телефонларидан келадиган сигналлар воситасида уларнинг ҳатто ҳар қандай юришларини доимо назорат остида ушлашга ёрдам берган.
Эшиттириш давомида Швецияда қочқин сифатида яшаётганда номаълум одамнинг ҳужумига учраб, ҳозир комада ётган Обиджон қорининг исми ҳам тилда олинди. Бу ҳақда унинг ўғли Довут гапириб берди. Швед журналистлари Ўзбекистоннинг дунёдаги энг қонхўр мамлакатлардан бири эканлигини урғулаб, Швеция давлатига оид структураларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиши ва пора бериши - диктатор режимни қўллаб-қувватлаш эканлигини урғулашди.
Бундай эшиттиришдан кейин, ўзини ҳурмат қиладиган, мамлакатнинг обрўсини ўйлайдиган одам, табиий, биз Ўзбекистон Президенти Ислом Каримни назарда тутмоқдамиз, ёки қизи билан биргаликда Швеция телеканалини судга бериб, ютиб чиқмагунча курашиши, ёки дарҳол истеъфога кетиши керак.