13 December 2012
01:34 - Олий Раданинг янги таркиби жанжаллар билан иш бошлади
Украинада 28 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловидан кейин биринчи марта бугун мажлис ўтказган Олий Рада яна жанжаллар саҳнаси бўлди. Маълумки, ҳокимиятдаги Регионлар Партияси ва унинг тарафдорлари 450 кишилик парламентда кўпчилик, аммо мутлоқ кўпчилик эмас. Мухолифат эса тарқоқ. Шундай бўлса ҳам, мухолифат биринчи куниёқ ўзини кўрсатишга бошлади. Унинг депутатлари мажлис президиумини ва минбарни ўраб олиб, мажлисни ўзлари истаган томонга буришга ҳаракат қилишди. Бу сафар регионаллар ҳам бўш келишмади, унинг депутаталари ҳам президиумни босиб олишди. Кичкина муштлашишлар ҳам бўлди.

Бугун аввалари бўлмаган воқеалар ҳам бўлди. Мухолифатдаги “Озодлик” партиясининг депутатлари Олий Рада ҳаммага очиқ бўлиши керак деб, парламентни ўраб турувчи темир деворларнинг бир қисмини ўзлари билан олиб келган электр арралар билан кесиб ташлашди. Улар хавфсизлик хизмати одамлари билан ёқалашишди ҳам.

Табиий, бундай шароитда Олий Рада бугун биронта амалий иш қилолгани йўқ. Кўрамиз, буёғи нима бўлади.