13 December 2012
02:19 -
Тажриба остидаги каламуш каби фазога учирилган Солижон Шариповнинг Ўзбек билан иши йўқ

Қодиржон Ботиров Ўзбекни Атамбаев ва Отунбаевга сотганини билмайдими бу космонавт-каламуш? Агар бундай нарсаларга ақли етмаса, ақли етадиганларга қулоқ солиш керак. “Ҳаракат” агентлиги 2010 йилнинг 14 апрелида Қодиржон Ботиров кабиларни огоҳлантириб, улар Ўзбекни фожеага судраётганини ёзган эди.
Айнан шундай бўлди. Ўзбеклар тириклайин ёқилди, қирғин қилинди. Фақат “Бирлик” Партияси Қирғизистон жанубига Ўзбек армиясини олиб киришни талаб қилди. Аммо, жаҳонда яшайдиган 30 миллион ўзбекнинг ҳаммаси, Ўзбекистон режимининг одамлари ҳам уларнинг ичида, миқ этмай қисиб ўтирди. Бундан кейин ўзбекларни ким миллат дейди? Миллат сифатини йўқотдик. Фақат “Бирлик” фаоллари Ўзбек номидан бир нарсалар қилиш ҳаракатида бўлди. Аммо, яна ичимиздан чиққан ҳаромийлар “Бирлик”дан одам сотиб олиш билан, “Бирлик”нинг орқасига пичоқ уриш билан машғул эдилар.
Ўзбек қайтадан миллат бўлишни истаса, ичидан чиққан ҳамма хоинларни - Қодиржон Ботиров ва Солижон Шариповлар, “Бирлик”нинг орқасига пичоқ уруш билан шуғулланиб келган ва келаётган ҳаромийлар ҳам уларнинг ичида - жазолаши, потенциал хоинларга дарс бериши шарт.
Шундай бўлади ҳам. Бошқа йўл йўқ.