12 December 2012
23:00 -
Ўзбекистонда ОАВ сони 1305 тага етди, лекин Ўзбек тилида биттагина ҳақиқий ОАВ бор – “Ҳаракат” Агентлиги
Шу йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги тарафидан рўйхатга олинган оммавий ахборот воситалари сони 1305 тага етди. Бу ҳақда маълум қилган Агентлик Бош директори Бобур Алимов газеталар сони 712, журналлар 264, ахборот бюллетенлари 16, хабар агентликлари 4 ва телеканаллар 63, радиолар эса 34 та бўлганини таъкидлаган. Унинг айтшича, УЗ домени орқали рўйхатдан ўтган интернет нашрлари 210 тадан ошибди.
“Эътибор қаратиш лозимки, мамлакат оммавий ахборот воситалари мутлақо эркин ва уларнинг 43 фоизи, радиоларнинг 85 фоизи, телеканалларнинг эса 53 фоизи нодавлат секторга мансубдир” дебди Бобур Алимов масхарабозлик қилиб.
Лекин бундан не наф? Мамлакат бўйлаб бир кунда биргина нормал ахборот тарқата олмайдиган, мадҳиябозлиг-у бир-бирини такрорловчи шарҳлардан нарига ўтмайдиган матбуот нашрлари сонининг кўпайишининг матбуот эркинлигига нима дахли бор, дейди мухбиримиз.
Минг афсуски, ўзбек хабарчилигининг бугунги аҳволи шу. Юрт ташқарисигига қочиб олиб, мухолифатчиликка даъво қилаётганлар тарфидан очилган интернет нашрлар ҳам шу аҳволда. Улар Ўзбекистон ичидаги нашрлардан биттагина жойи билан фарқ қилишади, ичкаридагилар мавжуд режимни кўр-қўрона олқишлаш билан, ташқаридагилар кўр-қурона ёмонлаш билан шуғулланишади. Ваҳоланки, хабарчилик – объективлик ва асосли, мантиқли, ишонарли таҳлилдир.
Мана ташқи кўринишидан кичкина, аммо моҳияти билан Ўзбекнинг тарихида қоладиган воқеа. Бир гуруҳ “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари жаҳондаги 30 миллион ўзбек қилолмаган ишни қилиб, қирғиз фашизмига қарши Ўзбекни ҳимоя қилиб, Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида пикет ўтказишди. Ўзбек хабарчилари, ичкаридагилар ҳам ташқаридагилар ҳам, мум тишлашди. Чунки, бу масхарабозларни Ўзбек билан иши йўқ?
2-3 одам алам ичида ўзини-ўзи осиб қўйса ҳам айтиш керакки, ҳозир Ўзбек тилида хабарчилик билан шуғулланадиган биттагина ахборот воситаси бор – “Ҳаракат” агентлиги. Ўзбек ўз тарихининг навбатдаги қоронғу йилларини, 1992-2012 йилларни назарда тутмоқдамиз, айнан “Ҳаракат”нинг саҳифаларидан ўрганади.