11 December 2012
13:17 - Москвадаги тергов изоляторида ҳамюртимиз ўз жонига қасд қилди
Кеча, 9 декабрда 1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Абдусамат Фазлитдинов ўз жонига қасд қилди. “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти иддаосига кўра, Абдусамат ўзбек хавфсизлик хизмати оргналарининг босим ва руҳий қийноқлари натижасида жонига қасд қилиб, ўзини ўзи осган. У шу йилнинг 15 ноябрида Калининградда ҳибсга олинган ва экстремизмда айбланиб, Ўзбекистонга экстрадация қилиниши арафасида эди.

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан халқаро қидирувга берилган бу шахс “Ҳизбут Таҳрир” диний радикал оқимига аъзолик ва уни молиялашда айбланган экан.