11 December 2012
06:41 -
Ислом Карим Туркманистон билан иқтисодий ҳамкорлик битимини тасдиқлади
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Президент Ислом Карим Фармон билан 2013-2017 йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги шартномани тасдиқлади. Мазкур халқаро шартнома Ислом Каримнинг шу йил октябрида Туркманистонга амалга оширган расмий ташрифи даврида имзоланганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ташқи ишлар вазирлигига Туркманистон томонига мазкур халқаро ҳужжатнинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан ички меъёрлар амалга оширилгани ҳақида хабар беришни топширди, дейилади хабарларда.