10 December 2012
01:13 - Ўзбекистонда Швейцариянинг янги элчиси иш бошлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Николя Брюль ишонч ёрлиғини топширди ва расман дипломатик фаолиятини бошлади. Ўзаро мулозамат юзасидан ўтган учрашувда томонлар халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикрлашиб олишган.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда Швейцария капитали иштирокида 91 та корхона ишлаб турибди. Кимё, фармацевтика, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг шу каби бошқа тармоқларида янги қўшма лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.