10 December 2012
00:51 - Қашқадарёда йирик автоҳалокат содир бўлди
7 декабрь куни Қашқадарё вилояти Қарши тумани Чороғил аҳоли пунктида икки Нексия автомобилининг ўзаро тўқнашуви натижасида 5 киши ҳалок бўлди ва яна икки киши ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Қарши-Талимаржон трактининг 18-километрида содир бўлган мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, вилоятнинг Нишон тумани “Самарқанд” жамоа хўжалигида яшовчи Н. Ашрабов бошқарувида бўлган автомобилнинг ғилдираги чиқиб кетган ва қарама-қарши йўналишда келаётган автомашинага урилган. Шифохонага ётқизилган икки аёлнинг ҳам комада экани айтилмоқда.