08 December 2012
00:29 -
ҲАМАС лидери Ҳалед Машал 45 йилдан кейин Ғаззога келди
Бу ярим ҳарбий, ярим сиёсий, ярим яширин, Ғарб давлатлари томонидан террористик деб ҳисобланадиган ташкилотнинг структураси, унинг раҳбар органлари ҳақида тўлиқ информация йўқ. Аммо, ХАМАС Политбюросининг раиси бўлган Ҳалед Машал унинг лидери ҳисобланади.
1956 йилда Филистиннинг Рамаллоҳ шаҳрига яқин бир қишлоқда туғилиб ўсган Ҳалед Машал 1967 йилдаги 6 кунлик Араб-Исроил урушидан кейин оиласи билан Қувайтга кўчиб кетган ва ўша ерда Университет битирган, мутахассислиги - физика.
1987 йили ҲАМАС қурилди, Ҳалед Машал унинг Қувайтдаги вакили бўлди. Секин-аста ташкилот ичида кўтарилиб бориб, 1996 йили лидерлик даражасига чиқди. 1999 йилгача Иорданияда яшади, Истоилнинг талаби билан у ердан ҳайдалди. Сурияга кечди, пойтахт Дамашқда яшаб, шу ердан ҲАМАСни бошқарди. Бу мамлакатда феълан фуқаролар уруши бошланиши билан яна Қатарга кетди. Ҳусни Муборак замонида унга Миср орқали Ғаззога кириш учун рухсат бермасдилар.
Мисрнинг янги ҳукумати рухсат берди шекилли, бугун Ҳалед Машал ҳамма эҳтиётликлар билан Мисрдан Ғазога кирди. Бу ерда уни ҲАМАС раҳбарлигида тузилган Ғазо ҳукуматининг раиси Исмоил Ҳания ва жуда кўп филистинликлар кутиб олишди. У 14 ёки 15 декабрда бўладиган ҲАМАСнинг 25 йиллигига бағишланадиган маросимларда қатнашмоқчи.
Унинг кейин ҳам Ғазода қолиш-қолмаслиги хавфсизлик масалалари туфайли маълум эмас.