08 December 2012
02:44 -
Болалар учун дори воситалари ҳукумат рухсатисиз реклама қилинмайди
Бу борада “Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Ҳукумат Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, балоғат ёшига тўлмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз босма ОАВ, телевидение ва радиода тарғиб ва реклама қилишга йўл қўйилмайди.
Матбуотда эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳужжатда шу турдаги дори воситалари рекламасига рухсат олиш учун эълон берувчи субъект Вазирликка ариза бериб, дори воситаси рекламаси матнини (ёки видео, аудио маҳсулотлар) ҳам тақдим этиши керак.