04 December 2012
02:03 - Кўпчилик авф кутмоқда, лекин Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибида бу масала йўққа ўхшайди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллиги муносабати билан кўпчилик Олий Мажлис Сенатининг Амнистия ҳақидаги қарорини кутмоқда. Қамалганлар сони ва кўлами жиҳатида олдинги ўринларда турадиган мамлакамиз аҳолиси ҳар ҳолда авфни бир мужда ўлароқ қарши оларкан, халқимиз шууридаги бу ҳолни тушуниш мумкин.

5-6 декабр кунлари ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси кун тартиби эълон қилинди, лекин унда Амнистия ҳақида гап йўқ. Айримларнинг таъкидича, амнистия “турли масалалар” ичига яширинган. Авф борлиги маълум бўлса, қамоқхоналарда бир кундаёқ у “ким ошди”га айланиб кетади. Айримларнинг айтишича, бу йил авф бўлмайди...