03 December 2012
23:28 -
Филистиннинг янги мақоми масаласида Ўзбекистон қандай овоз берди

Бу муҳим масалада Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили қандай овоз берди, деган саволга жавоб берилиши керак. Аммо, мавжуд режим ҳамма муҳим нарсаларни ўз халқидан бекитиб келади, ҳозир ҳам шундай қилиши муқаррар.
Масалан, Гуржистон матбуотининг ёзишича, бу мамлакат “Ҳа” деб овоз берган ва Исроил билан муносабатлари дарҳол ёмонлашишга бошлаган. Исроилнинг Гуржистондаги элчиси гуржиларнинг Филистин учун овоз беришини ўз мамлакати учун “кутилмаган маъсум воқеа” деб баҳолабди. Исроилнинг Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман шу ой ичида бўлиши режалаштирилган Гуржистонга ташрифини номаълум муддатга кечиктирибди.
Ўзбекистон “Йўқ” деб овоз берган 9 мамлакат ичида бўлмаган. Агар мамлакатимиз вакили Россиянинг таълимоти билан “Ҳа” деб овоз берган бўлса, Исроил билан муаммолар чиқишга бошлаган бўларди. Ҳарҳолда, қўрқоқ Ислом Карим бетарф қолган бўлса керак.