04 December 2012
02:33 - Ростакам хабар: Жиззахда суд ижрочиси пора олаётганда ҳибсга олинди
Жиззах вилояти Адлия бошқармаси қошидаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти маъсул ходими Инъомжон Эшбеков маҳаллий фуқаролардан биридан пора олаётган пайтда МХХнинг вилоят бошқармаси тезкор қвакиллари томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирда Ховосдаги вақтинчалик тергов изоляторида сақланаётгани айтилаётган адлия ходимига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва порахўрлик жиноятлари билан тергов ҳаракатлари олиб борлимоқда.

Мана бу ростакам хабар, унинг текшириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Чунки, Ўзбекистонда Ислом Каримнинг “Foohosha” исмли қизидан бошлаб ҳамма давлат мулозимлари порахўрлик билан шуғулланади. Бу – Ўзбекистонда яшашнинг ягона усулидир.