03 December 2012
22:07 -
Эрдўғоннинг ёрдамисиз ўтиролмай қолган Путин Истанбулда

Икки мамлакат ўртасидаги асосий муаммо - Суриядаги воқеаларга турлича муносабатдир. Маълумки, Россия тамомийла диктатор Башар Асад тарафида, Туркия эса, Ғарб ва Араб дуёнси билан биргаликда мухолиф кучлар тарафида. Табиий, Эрдўғон-Путин музокаралари ўта муаммоли бўлади.
Аммо, кичкина муаммо учрашув бошидаёқ ўртага чиқибди. Бел оғриги туфайли креслога ўтиролмаган Путинга расмда кўриниб тургандек Эрдўғон ёрдамга шошилибди.
Истанбулликлар “Кавказкая пленница” номли машҳур совет фильмини билсалар эди, кимдир албатта “Жаноблар, Путин ўтиролмайди” деб ҳазиллашган бўларди. Бугун-эрта Путиннинг сиёсий мухолифлари бу воқеани латифага айлантиришса керак.
Ислом Карим ҳам 3 ҳафтадан бери кўринмайди, у Еврокамиссия вице-президенти Кэтрин Эштон билан учрашгач, яна ғойиб бўлди. У ҳам ўтиролмай қолган бўлса ажаб эмас.