03 December 2012
12:14 -
Россияда меҳнат муҳожирлари рус тили бўйича тестдан ўтишни бошлайдилар

2015 йилдан бошлаб Россияга меҳнат муҳожири сифатида келаётганларнинг ҳаммаси рус тили, Россия тарихи ва қонунчлигини билишларини махсус тестлардда тасдиқлашлари керак бўлади.
Табиий, бундай тестлар киритиш русларнинг ички иши. Аммо, Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларининг кўпчилиги ўзбеклар бўлгани сабабли, Ўзбекистон ҳукумати бу каби хабарларга эътибор бериши шарт эди. Ваҳоланки, Марказий Осиё ва Кавказ республикларидан фарқли ўлароқ, ўзбек матбуоти бу каби хабарларни эълон ҳам қилмайди.
Тўғри-да, Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек билан нима иши бор? Қирғизистонда ўзбеклар тириклайин ёқилганда жим ўтирган бу ҳукумат қандайдир тил масаласига эътибор берармиди?