03 December 2012
18:25 - Юсуф Жума: Онафурушлар
Ватан - она! Ватанни сотган онафурушдир! Туркистон сотилди! Онафурушлар сотдилар.

Уммондай Туркистон сотилиб, бешта кўлмак қолди. Кўлмаклар ҳам сотилмоқда. Она -Ўзбекистон сотилди. Онафуруш Ислом Каримов сотди. Дунё дунё бўлгандан буён бундай онафурушни кўрмаган. Менинг душманим бўлса ҳам юртимга дўст бўлса, унга бош эгардим. Бир ҳовуч қоғозга онасини сотди. Ғайри миллат, ғайридин бўлса ҳам Ўзбекистонда туғилганку?! Энг даҳшатлиси, уран конларини азалий душманимиз Хитойга бир ҳовуч қоғозга, пулга сотди.Уран ҳозирги замоннинг тилла балиқчаси. Бу балиқчадан жаҳонни олиб беришни сўрашади.

Инсоният илмда юксалгани билан ахлоқда, ҳикматда юксалмади. Тубанлашди, тубанлашмоқда. Оламни кулга айлантирувчи ракеталару қуроллар яратгани билан улуғ бўлиб қолмади, жоҳиллашди. Инсоният буюк бобомиз Култегиндан буюк бўлиб қолмади. Култегин битикларида Хитой ҳақида қандай битилган бўлса Хитой ҳамон шундоқ.

Ўзбекистондаги уран расмий сохта маълумотларда айтилаётганидан беҳад карра кўпдир. Қисматни қарангки, онафуруш Ислом Карим юртимиз душманини, дунёнинг душманини бир неча карра дунёни йўқ қилишга қодир қурол манбаи уран билан қарийб текин таъминламоқда!

Ёвропа ва Американинг бугунги ғофил тўралари ҳам бунга бепарво!

Чунки улар ўзларини ниҳоятда буюк сиёсатчи деб биладилару Култегин битикларини ўқимаганлар. Култегин битигини ўқинг, муҳтарам ғофил жаноблар!

Онафуруш Ислом Карим хиёнати Ёвропага, Америкага, бутун дунёга қимматга тушади. Бир кун пушаймон ейдилар. Кўзингни оч ғофил Ёвропа! Кўзингни оч ғофил Америка! Кўзингни оч менинг жоҳил, қўрқоқ халқим!

Лекин бу элнинг кўзи очишига ишонмайман. Қашқир олдида қўй кўзини очишга қўрқади. “Бир ёмонлик юбораман, агар қайтармасанг, бошингга бир золимни келтираман, яхшиларингнинг додига ҳам етмайман. Бошиннга балолар ёғилади,” деган мазмундақудсий ҳадис бор.

Менинг шўрлик элим, на муборак исломни, на тарихни, на адабиётни биласан. Ўлгансан! Қисматини ўзи белгилаган халқ, тирик халқ, Қисматини ўзгалар белгилаган халқ, ўлик халқ!

Тарихдан гапирса, тарихчи эмасман дейсан. Ҳар бири тариху адабиётни билмаган халқ ўлик халқ. Тақдирини душманлари белгилайди.

Бир замонлар “Бўлиб ташла, ҳукмронлик қил” деган қонунияти бўлган ёвузларда.

Бугунги замонда бўлиб ташлашнинг ўзи кифоя эмас, бўлиб бериш ҳам керак. Онафуруш Ислом Карим халқни бўлиб ташлади. Отани ўғилга, ўғилни отага душман этди. Юртни дунёга бўлиб берди. Ма Россия, Ма Корея, ма Хитой, ма Африка….

Онафуруш Ислом Карим қучоғига бировни босса, орқа қучоғига бошқани босади. Қўли билан бир зўрнинг кўнглини олса, оғзи билан бошқа бир зўрнинг кўнглини олади. Муроди то абад ғарзодалар династиясини ўрнатиш. Ўзи, қизи, невараси вёёа ҳакозо.

Онафуруш Ислом Каримни худо деб билиб турган эл ҳам онафурушдир.Жоноятга томошабин бўлиб туриш динда ҳам, дунё қонунларида ҳам жиноятдир. Маддоҳ ва қўрқоқ инига кириб олган зиёлилар ҳам онафурушлардир. Олиму санъаткорман, шоиру ёзувчиман, сиёсатчиман, ўқитувчиман деб юрганлар ҳам онафурушлардир. Ахир она юртинг сотилмоқда сассинг чиқмайди. Қўрқоқ, маддоҳ қаҳрамон, чаламулла Озод Шарофиддинов ўлмадими, сен онафурушлар ўлмасанглар!

Эй онафурушлар! Ҳеч бўлмаса букун зиндонда ўдирилаётган, бир умр Ватан деган Мамадали Маҳмудни ҳимоя қилсангчи?! Қилмайсан, онафурушлар бировни ҳимоя қила олмайди. Ўзларини мухолифат пешволари деганлар деб билганлардан айримлар ўлдирилаётган Мамадали Маҳмудга жонкуярдек сўйлаб, Мамадали Маҳмуд қамалишидан олдин ҳаво етишмаслик касали билан оғриган деганни ёлғонни тарқатишди. Мамадали Маҳмудни шахсан ўзим яхши биламан, ахир у қиличдек йигит эди. Сен, онафуруш, мустабиднинг ёзувчини ўлдиришига имконият очиб бераяпсанку!!

Қиличдек эрйигитни не-не балоларга грифтор этмади, мустабид онафуруш Каримов?! Энди Сен – онафуруш, уни ўз ажали билан ўлаяпди, Каримов ўлдирмаяпди, деб аллақачон гувоҳлик бераяпсан!

Эй жаноб онафуруш Ислом Карим!
Эй онафуруш қавм!
Эй онафуруш зиёлилар!
Эй онафуруш, хоин мухолифат!

Муборак ҳадисда айтилганидек, сизларга ер устидан ер ости афзалдир!

Шу ўринда онафуруш Ислом Каримга бир гапни айтиб қўяй: Жаноб онафуруш Ислом Карим! Ғарзодалар династияси ўрнатилмайди! Яқинда Мамадали Маҳмуд ётган жойларда, мен ётган жойларда сен ҳам ётасан!

Мамадали Маҳмудни ўлдирсанг, бу ўлим сенга қимматга тушади. Уни озод эт!

Юрт бойлигини, келажак авлодлар бойлигини юрт душманларига берма!

Ҳалиям имкони бор! Менинг бу гапларимни кўп эслайсан! Онафурушликни бас қил! Йўқса пушаймон ейсан!

Мамадали Маҳмуд - юрагим, тилкам
Фитратим, Чўлпоним, Қодирий акам!
Улуғлар руҳида қайтиб келдинг сен
Туркистон дардини айтиб келдинг сен!

Қалам билан келдик, эсиз, билмабмиз
Ўғизхон, Темурхон бўлиб келмабмиз.
Қани Темур бўлсак, дорлар тиклардик
Хоин эл ўрнига арпа экардик.

Номусфуруш тахтда, дастимиз калта
Миллат ҳожат чоғи тождорга латта.
Уламо онасин ичига кирган
Уларни ким қачон майдонда кўрган.

Шу манфур қавм деб ўртандик, эвоҳ,
Жанг жадалга ёлғиз отландик, эвоҳ.
Бизни лашкар душман айлади талқон
Эрлармиз - турибмиз оёқда ҳамон.

Афсус жоҳил эмас, фақат бизнинг халқ
Бутун инсоният худбину бефарқ.
Дунё тўралари – зўрларнинг зўри
Нафснинг тўнғизига мегажин, чўри.

Қалам билан келдик, эсиз билмабмиз,
Ўғизхон, Темурхон бўлиб келмабмиз.
Мамадали Маҳмуд – юрагим, тилкам
Усмоним, Шайхзодам, Беҳбудий акам!

1 декабр 2012