03 December 2012
11:02 - Шайх Шамилнинг авлодлари Исломни ҳам ҳаром қилиб, ўзбеклар ёрдамида Рамзаан Қодиров номли мачит қуришмоқчи
Кавказликлар Шайх Шамил раҳбарлигида рус босқинчлиларига қарши 19 асрнинг охирида ҳам кураш олиб боришаётган бир пайтда, Марказий Осиё мусулмонлари индамасдан таслим бўлишни афзал кўришганди. Аслида, тан олиш керакки, айнан Ислом дини ҳаммани курашга эмас, қуликка чорлагани сабабли, бутун мусулмон дунёси қулларга айланганди.

Ислом энг чуқур илдиз отган Бухоро хонлиги курашсиз русларга қул бўлгани ҳеч ким рад этолмайдиган ҳақиқат. Ўша пайтда Бухорда ҳеч бўлмаса Юсуф Жума каби бир мард чиқмади.

Мана энди руслар хоин-ҳаромий Рамзон Қодировнинг қўли билан чеченларни янгидан қулликка маҳкум қилишгач, бу қуллар Рамзон Қодиров исми бериладиган мачит қуришмоқчи эмиш. Мана Ислом динининг аҳволи - мусулмонлар қул бўлишга ҳам тайёр, 5 маҳал номоз ўқиш имкони бўлса бас. Ўзбек мусулмонларининг шунақа ибтидойилигидан фойдаланиб, рус босқинчлилари ўзбекларни қулга айлантиришган, аммо Ислом фарзларни бажариш йўлида тўсқинлик қилишмаган эди. Тўғрида, қуллар русларга хизмат қилишсин, уларнинг 5 маҳал номоз ўқиши кимни қизиқтиради.

Энг қизиғи – қулга айланган чеченлар учун Шали шаҳрида қуриладиган Рамзон Қодиров номли мачитнинг лойиҳаси ҳеч қачон қулликдан чиқолмаган ўзбеклар томонидан тайёрланибди, тўғрироғи, ўзбек архитекторлари томонидан.

Ислом фанатикларига мурожаат қиламиз, 5 маҳал номоз ўқишни эмас, Ислом динини инқироздан қутқаришни ўйланг. Қутқаришнинг ягона йўли бор – Исломни ислоҳот қилиш, унинг ягона фарзи имон эканлигини тан олиш. Шуни ўйланг.