03 December 2012
03:05 -
Қозоғистон Биринчи Президент кунини нишонламоқда, Туркияда “Қозоғистон” парки очилди, Ўзбекистонни биладиганлар ҳам кўпаймоқда

Кеча Қозоғистоннинг турли мамлакатларидаги элчихоналар ҳамма ерда Биринчи Президент кунини ҳаммага эслатиб турдилар. Туркия ҳам четда қолмади.
Туркиянинг Невшаҳар вилоятининг маркази Невшаҳарда Қозоғистон элчихонасининг ҳам иштирокида Биринчи Президент куни муносабати билан “Қозоғистон” номли парк очилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Абдурраҳмон Саваш, Қозоғистон элчиси Жансеит Туймебаев, шаҳар ҳокими Ҳасан Унвер, Туркия парламентининг депутатлари иштирок этишган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Туркияда Нурсултон Назарбойга ҳайкал ҳам очилганди.
Очиғини айтиш керак, Туркияда ҳозир Ўзбекистонни ҳам кўпчилик билади. Чунки, ўзбеклар энг кўп мардикорлик қилаётган Россия ва Қозоғистон қаторига Туркия ҳам қўшилди.