02 December 2012
22:40 - Тошкентда масхарабозларнинг “номи улуғ – супраси қуруқ” форуми бўлиб ўтди

Кеча ўтказилган тадбирнинг оламшумул номи бор – “Ижтимоий вазифаларни ҳал этишда жамият, давлат ва бизнеснинг диалоги”.

 

Мамлакатнинг ижтимоий соҳадаги муаммоларнини анализ қилиш, уларни ҳал этиш йўлларини излашга бағишланган бундай учрашувни камситиш, ҳатто унинг қанташчиларини масхарабозлар дейиш тўғри эмасдек кўринса керак. Ахир, ростдан ҳам, мамлакатимизда катта ижтимоий муаммолар бор, улар ҳақида бош қотираётганлар олқишланиши керакку, дейдиганлар топилиши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Аммо, ҳар қандай муаммони ҳал қилиш устида иш бошлашдан олдин, муаммоларни ўрганиш, уларни  тўғри ифодалаб олиш лозим. Лозим эмас, шарт Акс ҳолда, ўрганилмаган ёки ўзи тушунмаган муаммоларни ҳал этишга бошлайдиганлар фақатгина масхарабоз эмас, аҳмоқ ҳамдир.

Ўзбек халқининг ижтимоий муаммолари асосида замонавий иқтисодни мутлақо тушунмайдиган Ислом Карим раҳанамолигда коммунистик режимдан қолган маъмурий-буйруқбозлик системасининг сақлаб қолиниши, ҳақиқий бозор иқтисодиган ўтилмаётгани, бунинг натижасида иқтисодимиз чўкиш остонасига келиб қолганидир. Булар қуруқ гап эмас, мана баъзи факт ва рақамлар.

Ўзбекистондек давлатда йиллардан бери Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) ва Давлат Бюджетининг асосий кўрсатгичлари, аҳолининг қандай қисми чет элларда мардикорчилик қилаётгани, ишсизликнинг ҳақиқий даражаси халқдан бектиб келинмоқда. Чунки, айнан ЯИМ ва Давлат Бюджетига доир рақамлар, масалан, киши бошига ЯИМ бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигимиз, миллионлаб ўзбеклар юрт ичида оила ҳам боқолмасдан, Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қилишга мажбур бўлаётгани иқтисодимиз чўкаётганини кўрсатмоқдадир.

Фақат “Ҳаракат” агентлиги бу масалаларга ойдинлик киритиш, яъни олдимиздаги муаммоларни ҳал этиш учун, авваламбор уларни тўғри ифодалаш билан шуғулланмоқда. Мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси лидерларигина қашшоқлик остонасига келиб бўлганимиз, Марказий Осиёда асрлардан бери етакчилик қилган ўзбеклар - Амир Темир авлодлари - миллаат сифатини ҳам йўқотиб бўлгани, бу фалокатли аҳволдан чиқиш йўллари ҳақида гапиришмоқда, келажкада қилинадиган ишларнинг йўналишларини белгилашмоқда.

Шундай экан, мамлакатнинг асосий муаммоларини кўриш қобилиятига ҳам эга бўлмаганлар, бу муаммоларнинг ечаётганларини иддао қилишса, уларни масхарабозликда айблаш ғоят табиийдир. Бу Форум масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи?

СССРда коммунистик иқтисод чўкиб бораётган йилларда Кремлдаги дабдабали Қурултойлар саройида коммунистлар чапайвозликдан бошқа нарса бўлмаган қурултойлар ўтказиш билан вақт ўтказишарди. Охири нима бўлди? Наҳотки, ўзбекларга бу ҳам дарс бўлмайди?