30 November 2012
00:49 - Ўзбекистон делегациясини Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири қабул қилди
Ташқи ишлар вазирлигимиз томонидан тарқатилган тўмтоқ хабарда таъкидланишича, бугун Деҳлида Ўзбекистон Республикаси делегациясини Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Салмон Хуршид қабул қилган. Ўзбекистон - Ҳиндистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги 11-босқич масалаҳатлашуви доирасидаги учрашув тафсилотлари, делегациямиз таркиби хусусида бирор маълумот йўқ.
Хабарда айтилишича, ҳинд вазири билан ўтган учрашувда икки томоналама алоқаларнинг истиқболлари муҳокама қилинибди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларнинг алоҳида жиҳатлари ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик борасида сўзлашилибди.