30 November 2012
00:17 -
Пойтахт марказида янги меҳмонхона қурилади
Тошкентнинг собиқ Sheraton меҳмонхонаси ва Маърифат маркази ўртасида янги меҳмонхона қурилиши бошланди. Узоқ вақт ташландиқ бўлиб ётган собиқ Давлат хавфсизлик қўмитаси билим юртининг ўрнида барпо этилаётган меҳмонхона "Hyatt Regency Tashkent" деб аталади. Hyatt бренди остида қурилаётган янги меҳмонхона "City Palace" (собиқ Sheraton) меҳмонхонаси, Маърифат маркази ва “Poytaхt” бизнес-маркази билан бир қаторда жойлашади, деб хабар қилди Олам.Уз наршри.
Қурилиш деворига осилган режага кўра, меҳмонхона қўшни биноларнинг умумий дизайнига мос бўлади ва ушбу архитектура ансамблининг элементларидан бирига айланади. "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонасининг 300 та хонага мўлжалланган, ҳашаматли бўлиши айтилмоқда. У кейинги йил охирида ишга туширилиши керак.