30 November 2012
01:27 - Ўзбекистонда СПИДга чалинганлар сони ортмоқда
Тошкентдаги ОИТСга қарши кураш маркази директори, профессор Нурмат Атабеков шу йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда 3367 нафар фуқаронинг оттирилган иммунитет танқислиги синдромига чалингани ҳақида маълум қилди. Аксарияти Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келаётган беморлар орасида эркаклар 52.5 фоизни ташкил этади. Уларнинг ёши асосан 20-49 атрофида, 243 киши эса мигрант сифатида жинсий йўл билан ўзга юртлардан бу хасталикни орттириб келган.