29 November 2012
20:53 -
Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлараро комиссияси иш бошлади, Қозоғистон Бош вазир ўринбосари шу ерда, ўзбек хабар воситалари жим (тўлатилган версия)
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги бир оз аввал тарқатган хабарда билдирилишича, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Кримбек Кушербаев бугун Тошкентга келиб, аввал Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўрибосари, Молия вазири Рустам Азимов билан кўришган, сўнгра ҳукуматлараро ҳамкорлик комиссияси экспертларининг йиғилиши бошланган. Йиғилишда инвестициялар жалб этиш, темир йўл ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик, электроэнергетика ва сув соҳаси га оид масалалар муҳокама қилинмоқда.
Иқтисодининг кучи билан биздан 8-10 баравар кучли бўлган қўшни мамлакатнинг Бош вазир ўринбосари Тошкентга келиб, муҳим учрашувлар ўтказаётгани ҳақида Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳали ҳеч қандай хабар бермадилар. Ўзбек хабар воситалари Ислом Каримнинг ЕИ мулозими Катри Эштон билан кечаги учрашуви, кеча ўтказилган қандайдир учинчи даражали ўзбек-корейс, узбек–венгр учрашувларини бугун ёритиш билан оворалар.
Қозоқларнинг хабарида айтилишича, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 2012 йилнинг 9 ойида 1 млрд. 497,7 млн долларов бўлган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,3 % кўпдир.
Қозоғистоннинг Ўзбекистанга экспорти 934,4 млн доллар (ўтган йилга нисбатан ўсиш 19,3 %), Ўзбекистоннинг Қозоғистонга экспорти 563,3 млн долларов США (ўсиш 0,05 %). Кўриниб турибдики, биз қозоқларга улардан сотиб олишимизга қараганда сал кам 2 баравар оз нарса сотамиз. Бунинг устига бу фарқ жиддий ўлчовда кўпаймоқда. Аҳволимиз ғариб.
Қозоқлар тарқатган хабардан олинган расмда икки бош вазир ўринбосарини кўраяпсиз.