19 November 2012
20:33 - Тошкентда бензин тақчиллиги кучаймоқда
Қарийб 5 кундан бери пойтахтда давом этаётган ёқилғи тақчиллиги айни кунларда энг юқори чўққига кўтарилди. Масалан, бугун соат 10 дан сўнг бирорта ёқилғи қуйиш шахобчасида бензин бўлмади. Пойтахтдаги UzGazOil ёқилғи қуйиш тармоғи шахобчаларида эрталаб 7 дан 9 гача тарақатилаётган бензинга турнақатор навбатлар юзага келган. Автомобилларга 20 литрдан ортиқ бензин берилмаяпти. Тошкентдаги Uz-Mail, Petrol Oil ва Poytaxt Oil тармоқларигина бир неча соат фаолият юритмоқда.

Тошкентда юзага келган бензин тақчиллиги сабабларига оид бир қанча фактлар юзага чиқди. Бензоколонка маъмурларига кўра, Фарғона нефтни қайта ишлар заводидан келаётган цистерналар карвони довон йўлидаги табиат инжиқлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли ушланиб қолган. Бухоро вилояти Нефтни қайта ишлаш заводи эса хомашё билан таъминланмаяпти.

Расмни катталаштириш учун уни курсор билан босинг.