19 November 2012
22:04 -
Марҳамат тумани ҳокими Отабек Назарбеков ҳибсга олинган
Ишончли манбанинг билдиришича, Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими - 35 яшар Отабек Назарбеков шу йилнинг 12 ноябрида Андижон вилояти прокуратураси томонидан ҳибсга олинган. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айбланмоқда. Иддаоларга кўра, собиқ ҳоким “Президент уйлари” деб аталаётган қишлоқ жойларидаги намунавий уйларнинг қурилишида совуққонлик қилишдан ташқари, талон-тарожликка ҳам йўл қўйган эмиш.
Бу маълумот Марҳамат тумани ИИБнинг навбатчилик қисми ходимлари томонидан тасдиқланмади. Лекин, Ўзбекистон шароитида, бундай хабарнинг тасдиқланишини кутиш ҳам ножиддийлик бўлган бўларди. Воқеаларнинг давомини кузатиб боришдан бошқа йўлимиз йўқ.