19 November 2012
17:35 - Қозоғистондан Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 8, хабарчиликда 27 баравар орқадамиз
Ўзбекистонда йиллик Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) 43 млрд доллар эканлиги халқдан сир тутилади. Бу рақамни фақат “Ҳаракат” агантлиги хабарларида кўришингиз мумкин. Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот 180 млрд доллар эканлиги бутун дунёга маълум. Қозоғистон аҳолиси биздан 2 баравар оз эканлиги ҳисобга олсак, ЯИМ бўйича, демак, аҳолининг давромади бўйича, қозоқлардан 8 баравар орқадамиз. Ана шу ҳақиқатни, яъни ҳукуматнинг уқувсизлигини халқдан яшириш учун ЯИМ ҳажми эълон қилинмайди. Бу эса, хабарчиликни масхарабозликка айлантиради.

Хўш, бизда хабарчиликнинг аҳволи қандай ўзи?

Мана биттагина мисол. Шу дақиқаларгача Ўзбекистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги ЎзА иккитагина, Қозоғистоннинг Казинформ агентлиги эса, 54 та хабар тарқатди. Аянчли аҳволимиз шунақа, хабарчиликда қозоқлардан 27 марта орқадамиз!