16 November 2012
20:40 -
Остонада “Биринчи Назарбоев ўқишлари”: Қозоғистон Туркияга ҳам ўрнак бўлмоқда
Тўла номи “Биринчи Назарбоев ўқишлари – Янги Қозоғистон янги дунёда” бўлган халқаро форум 29 ноябрь куни ўтказилади, дейилади Казинформ агантлигининг хабарида. Форумда қатнашиш учун 50 мамлакатнинг таниқли жамоат ва сиёсий арбобларидан – олимлар, тарихчилар, экс-вазир, экс-президент, экс-бош-вазирлардан – 1500 дона доклад келибди. Ташкилий комитет улардан 50 тасини танлаб олибди.
Мухтар Авезов номли Адабиёт ва Санъат Институтининг директори Валихон Калижон ўзига Аҳмад Яссавий Университети Оқсоқоллар Кенгашининг раиси, Туркиянинг собиқ Маданият вазири Номиқ Камол Зейбекнинг докладидаги қуйидаги сўзлари жуда ёқиб кетганини айтибди: “Қозоғистон мустақил бўлганда унинг учун Туркия ўрнак бўлади деб ўйлаган эдик. Ҳозир Қозоғистон Туркия ўрнак бўлаётганини кўрмоқдамиз”.
Ашаддий турончилиги билан маълум бўлган Номиқ Камол Зейбекнинг бу сўзлари қанчалик жиддий эканлигини баҳолаш қийин, дейди мухбирмиз, аммо “Назарбоев ўқишлари” доирасида қилинадиган докладаларнинг ҳаммаси шунга ўхшаш бўлса, у ўқишларнинг қанчалик жиддийлиги хусусида саволлар ўртага чиқиши аниқ.