16 November 2012
22:26 -
Тошкентда “Эзгулик” жамиятининг конференцияси бўлиб ўтди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги Марказий Бошқаруви мажлиси ўтди. Мамлакатимизнинг турли вилоятлари, шаҳар ва туманларидан келган ҳуқуқ фаоллари жамият фаолиятини ўзаро муҳокама қилишиб, келажакгақаратилган стратегик режалар хусусида сўзлашишди. Жамият раҳбари Васила Иноятованинг мухбиримизга айтишича, бугунги мажлис кун тартибидан жамиятнинг қуйи ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, жамиятга янги аъзолар қабул қилиш ҳамда айримларни сафдан чиқариш масалари кўрилди.
Жамиятнинг Андижон вилояти бўлими Мусажон Бобожон ҳамда Фарғона вилояти бўлими раиси Адҳам Муҳиддиннинг таъкидича, водий вилоятларида фуқароларнинг асосий муаммолари маиший характердаги шикоятлар бўлиб, уларнинг аксарияти жамиятга электр энегрияси, газ ва ичимлик суви масаласида мурожаат қилимоқда. Ана шу фактнинг ўзиёқ маҳаллий ҳокимят органлари бошқарувида ўзига хос фалажлик юзага келганини кўрсатмоқда.
“Эзгулик”нинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Зулфиқор Мирзо фуқароалр мурожаати, Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризо эса коррупция муаммосини таҳлил қилди. Тошкент вилоятида диний эркинликлар масаласини гапирган Абдураҳмон Ташанов ўз иддоларини вилоят бўйлаб олиб борилаётган қатор суд маҳкамалари мисолида кўрсатиб берди.
Йиғилишнинг ҳамма иштирокчилари инсон ҳуқуқлари масаласида жиддий ўлчовда олға кетиш учун авваламбор демократик партиялар рўйхатдан олиниши шартлигини, демак, сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масаласига бўлган эътибор камаймаслиги кераклигини урғуладилар.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг анжумани ишчан ва оптимистик кайфиятда ўтди.