16 November 2012
01:55 - Вазирлар Маҳкамасида танқидчилик ҳам масхарабозлик
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилнинг 9 ойи якунларига бағишлаб яқинда ўтказилган мажлисида бир қатор маҳаллий ҳокимликларнинг фаолияти танқид қилинибди.

Танқид ҳам муҳим нарса, дейди мухбиримиз. Чунки хатоларни тузатиш, қолаверса, ҳар қандай ривожланиш танқиддан бошланади. Бироқ, қандай танқид?

Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ҳамма ишлар яхши кетишига қарамасдан, айрим кўп қаватли уйларнинг томи, оқова сув қувурларини таъмирлаш ишлари кечикмоқда эмиш.

Ана холос, Ўзбекистондек давлатнинг Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида шу камчилик тилга олинибди. Ана масхарабозлигу, мана масхарабозлик. Ислом Карим раҳнамолигида қаерга етиб келганимизни тушунадиган одам борми ўзи!?

Ҳа, дарвоқе, айтилган камчилик ягона эмас экан. Бошқаси ҳам бор. Нима эмиш, 2012/2013 йил қиш ва баҳор ойларида туман аҳолисини картошка, пиёз, каби маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 4 минг 689 тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш белгиланган бўлса ҳам, бу иш қарийб икки минг тоннага бажарилган, холос.

Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон йиллик Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, одамларнинг ўртача даромади бўйича ҳам Қозоғистондан 8 баравар орқада, бу мамлакатнинг пойтахти Остонада ўртача ойлик 900 долларга яқин бўлса, бизда 120 доллар. Бу масалада Душанбедан ҳам орқадамиз, у ерда ўртача ойлик 150 доллар.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидагилар Қибрай туманида айрим кўп қаватли уйларнинг томи, оқова сув қувурларини таъмирлаш ишлари вақтида бажарилса, ўртача ойлик бўйича Душанбедан, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистонда ошиб кетамиз деб ўйлашармикан? Булар масхарабоз ҳам эмас, оддий аҳмоқлар!

Бундай президент, бундай ҳукумат билан Ўзбекнинг келажаги йўқ!