16 November 2012
00:32 -
Туркия ўзининг биринчи танкини яратди, аммо жуда кеч яратди
Бугун Бош вазир Ражаб Эрдўғон Туркия ўз кучи билан яратган биринчи танкни тақдим этиш маросимида иштирок этди ва қуйидагиларни сўзлади: “Ўз армиясининг эҳтиёжларини ўзи қоплай оладиган мамлакатга айланиш йўлидан кетмоқдамиз. Бизнинг яхши ниятли эканлигимизни фақат тинчликсеварлик маъносида тушунмасинлар. Ҳамма мамлакатлар билсинки, сабримизнинг ҳам чегараси бор. Дунёнинг энг кучли армияларига ҳам тарддуд этмасдан қаршилик бера оламиз”.
Туркия Бош вазири қайси давлатга қаршилик кўрсатишга тайёр эканлигини айтмаса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, у Исроилни назарда тутмоқда. Чунки, сўнгги йилларда Туркиянинг айнан Исроил билан алоқалари ёмонлашиб бормоқда. Бироқ, унутмаслик керакки, Исроилнинг ядровий қуроллари бор, АҚШ уни тўла қўллаб-қувватлайди.
Агар Туркия дунёнинг буюк давлатлари билан ҳам алоқаларни бузмоқчи бўлса, бунга олдиндан тайёрланиш керак эди. Масалан, Абдураҳим Пўлатнинг 1993 йил Истанбулда Боймирза Ҳайитнинг 75 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилган йиғилишда “Турк атом бомбасини яратиш устида иш бошлаш лозим” деган гапларига қулоқ солиш керак эди.
Туркиянинг Антанта билан уруш олиб борган йиллари қаҳрамонлик кўрсатган қўмондон Фахриддин Олтойнинг номи берилган “Олтой” танкини яратиш ҳам буюк иш. Лекин, 21 асрда яшаётганимизни унутмаслик ҳам муҳим.