15 November 2012
15:43 -
Хитой коммунистларининг янги раҳбари - Хи Жингпинг
Бир неча кундан бери давом этаётган Хитой Коммунитстик Партиясининг 18-чи қурултойи кеча партиянинг Марказий Комитетини сайлаб, ишини битирган эди. Марказий Комитетнинг биринчи пленумида ҳозиргача Бош вазир ўринбосари вазифасини бажариб келаётган Хи Жингпинг (Xi Jinping) Хитой Коммунистик Партиясининг Бош Котиби этиб сайланди, дейилади Синьхуа агентлиги сайтининг инглизча саҳифасидаги хабарда.
1953 йили туғилган Хи Жингпинг 1974 йилдан бери партия аъзоси экан. У юридик фанлар доктори, узоқ йиллардан бери партия ва ҳукумат структураларида ишлаб келмоқда.
Хитойдек тоталитар режимда феълан давлат раҳбарининг сайлов йўли билан янгиланиши ажабланарли ҳол. Табиий, бунинг демократияга ҳеч қандай алоқаси йўқ, Хитой коммунистлари кўпчилик замонавий диктатуралардан фарқли ўлароқ, демоктария ўйинларини яхши ўзлаштириб олишган, холос.
Бу мамлакатда Коммунистик Партия лидери давлат раҳбари лавозимини ҳам эгаллайди. Яқинда расмиятчилик учун қилинадиган иш қилиниб, Хи Жингпинг Хитой Халқ Республикасининг раҳбари (президенти) лавозимига сайланса керак.