15 November 2012
14:12 -
Фермерларни янги кишанга солиш жараёни бошланди, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши тузилди
22 октябрь куни Президент Ислом Карим “Ўзбекистонда фермерчилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолаганди. Унга кўра Ўзбекистон Фермерлар Кенгашидан ташқари, маҳаллий феремралар кенгашлари ҳам тузилиши керак. Кеча Тошкентда Ўзбекистон Фермерлар Кенгашининг Таъсис конференцияси ўтказилди.
Бугунги тадбирга етиб келиш йўлидаги воқеаларни эслашдан фойда бор. Президент Ислом Карим тарафидан 1998 йил 30 апрель куни имзоланган 602-I-сонли “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасига биноан фермер хўжалиги “юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир”. Бу мустақил хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий равишда “Фермер хўжаликлари уюшмаси конференцияси”га бирлаштирилган эди.
Ислом Каримнинг шу йил 22 октябрь куни эълон қилинган “Ўзбекистонда фермерчилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан “Фермер хўжаликлари уюшмаси конференцияси” тугатилган ва фермер хўжаликларини “Ўзбекистон Фермерлари кенгаши” деб номланган янги структурага бирлаштиришга қарор қилинган эди.
Кеча Президентнинг амри бажарилди ва Тошкентда мустқил фермерларни мажбуран бирлаштирувчи “Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши”нинг Таъсис конференцияси ўтказилди. Бу қурултойга 350 га яқин фермер келибди. Нима учун айнан 350 га яқин фермер келди, уларни ким юборди, деган саволларга жавоб қидириш фойдасиз. Чунки, хабарларда бундай “майда” масалаларга эътибор берилмаган. Битта нарса аниқ, Ўзбекистонда ҳукумат ҳамма нарсани назорат остида ушлашни истайди, тузилган Кенгашнинг вазифаси – фермерларни назорат остида ушлашдир. Кенгаш раислигига Андижон вилоятининг Асака туманидаги “Асака жилоси” номли фермер хўжалигининг раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев сайланибди. Бошқа номзод бўлиб-бўлмагани, бу номзодни ким таклиф қилгани, унинг қандай ташкилотчилик тажрибаси борлиги ҳам хабарларда айтилмайди. Балки, буни кераги ҳам йўқдир. У киши номигагина раҳабр бўлади, фермерларни аввалидек ҳукуматнинг ўзи назорат остида тутаверади.
Дарвоқе, Таъсис қурилтойида Ўзбекистон Бош вазир Шавкат Мирзиё нутқ сўзлабди. Табиий, хабарларда у нима дегани ҳам айтилмайди.
Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётгани “Ҳаракат” мухбирлари ва экспертлари тарафидан давомли гапириб келинмоқда. Оғир аҳволдан чиқиш учун ҳамма соҳада, жумладан қишлоқ хўжалигида инқолобий ислоҳотлар қилишдан бошқа йўл йўқ. Шундай шароитда, Ислом Карим “Фермер хўжаликлари уюшмаси конференцияси”ни “Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши”га алмаштиришдек масхарабозликлар билан шуғулланиб юриши ўта ачинарли ҳолдир.
“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун яқинда эълон қилган “Что выберет Ислам Каримов: позор или славу?” мақоласида Ўзбекистонни қайтадан оёққа қўйиш йўлидаги асосий иш Ислом Каримни алмаштиришдан бошланиши кераклигини гапирган. У мутлақо ҳақли.
Бугун сайтимиз ўқувчиси Турон Буюк ҳам “Ислoм Кaримoвдaн қaндaй қилиб хaлoс бўлиш мумкин?” саволини ўртага қўйган ва унга жавоб қидирган.
Ҳа, бу йўналишдаги ишлар жадаллаштирилмаса, мамлакат иқтисоди чўкиши ва халқимиз бундан ҳам баттар аҳволга тушиши муқаррар.