12 November 2012
00:08 -
Хабарчилик-масхарабозлик: Хоразмдан 20 киши Самарқандни зиёрат қилди

Хабарда неча киши Хоразмда келиб Самарқандни зиёрат қилгани айтилмаса ҳам, расмда кўриниб тургандек, уларнинг сони, экскурсоводни ҳам ҳисобга олсак, тўппа-тўғри 20 га тенг.
Оллоҳ Президентимиз Ислом Каримовга узоқ йил умр берсин, шу кетишда бораверсак, яна 50 йил ҳам ўтмасдан, хоразмликлар Туркияга ҳам катта гуруҳ бўлиб сафарга чиқиши мумкин.
Дарвоқе, “хоразмлик меҳмонлар” (хабарда айнан шундай дейилган, балки, тўғри айтилгандир, чунки Ислом Каримов Хоразмни Туркманистонга совға қилиб юборса, улар меҳмонга айланишлари муқаррар – Ҳаракат) Самарқанддан кейин, ундан ҳам олис сафарга – Тошкентга кетар эмишлар.