08 November 2012
04:07 - Спортчиларимизга нима бўлди?! Уларнинг яна бири ғирромликда айбланмоқда
Аssociated Press тарқатган хабарга кўра, Халқаро Олимпия қўмитасининг Интизом ҳайъати қарори билан эркин курашчимиз Сослан Тигиевдан Лондон Олимпиадасида қўлга киритилган бронза медали олиб қўйилади. Қўмита бу ҳақда расман изоҳ бермаган бўлса-да, 29 яшар Тигиев таъқиқланган метилгексанамин препаратини истеъмол қилгани аниқ бўлибди. Ўзбекистон Олимпия шон-шарафи музейида сақланаётган бу медаль венгриялик Габор Хатошга олиб берилиши мумкин.

Президент Ислом Карим томонидан Chevrolet Lasetti автомобили ҳамда 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти, “Ўзбекистон ифтихори” ордени билан тақдирланган спортчимиз мамлакатимизга навбатдаги иснодни олиб келди, дейди мухбиримиз. Бундан аввал Дюздо бўйича жаҳоннинг мутлақ чемпиони Абдулла Тангриев ҳам шу ҳолга тушганди.