08 November 2012
03:05 - “Эзгулик”чи Ҳасан Чориев йирик миқдорда жаримага тортилди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани суди томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Ҳасан Чориев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланиб, энг кам иш ҳақининг 400 баравари (28 942 000 сўм ёки қора бозор курсида қарийб 11 минг АҚШ доллари) миқдоридаги жарима билан жазоланди. У Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ИИБ томонидан туман ҳокими Рашид Муҳаммадиевга туҳмат қилганликда айбланган.

Жиноят иши материалларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси 2012 йилнинг 6 июнида МХХнинг Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани бўлинмасига Қамаши тумани ҳокими Р. Муҳаммадиевнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳуқуқ фаоли ўз аризасида Қамаши тумани Чимқўрғон чорраҳасидаги давлатга тегишли 441-контурда жойлашган 37 гектар ер майдонида ҳоким ўз чорва молларини боқтираётганини таъкидлаган. Текширишлар жараёнида ҳокимнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши билан боғлиқ фактлар гўё ўз исботини топмаган.

Ҳасан Чориев мамлакат ичида режим билан аёвсиз кураш олиб борар экан, унинг ўғли Баҳодир Чори ҳеч бир сабабсиз мамлакат ташқарсига қочволиб, ўлиб-қутилиб мухолифатни парчалашга уриниб ётгани ва мавжуд режимга хизмат қилаётгани ғариб ҳолдир. 53-54 лақабли Салой Мадамин раҳбарлигидаги хоин ёзувчилар каби Баҳодир Чори ҳам ҳеч нарса қилолмайди, аммо отасининг юзи шувут бўлади.