06 November 2012
07:12 -
Украинада 5 округда сайловлар қайтадан ўтказилади, бунга яна 4 округ қўшилиши мумкин

Демак, Украинада нисбатан демократик, Ғарб стандартларига яқин даражадаги жараёнлар давом этмоқда. Польша, Швеция каби давлатларнинг сайлов ҳақидаги салбий фикрларини тушуниш қийин. Гуржистондан кейин Украинада ҳам бу каби демократик сайловларнинг ўтказилиши муҳим воқеадир, бу жараёнларни рағбатлантириш лозим.
Марказий Сайлов Комиссияси ҳам фақат ҳокимиятнинг қуроли бўлиб қолмаяпти. Мутлақо кўп ҳолларда мухолифатнинг ҳамма норозиликлари эътиборсиз қолдирилмаяпти. Аммо, мухолифат кучли бўлган Ғарбдаги вилоятларда Регионлар Партияси номзодларидан ҳам кўп шикоятлар тушмоқда.
Кеча Марказий Сайлов Комиссияси 5 мажоритар (бир мандатли) окуругда қайта сайлов ўтказиш лозимлиги ҳақида қарор чиқарди. Бу қарор икки тараф томонидан ҳам қабул қилинди. Энди парламентнинг ҳали ваколатлари битмаган эски таркиби шу 5 округда янги сайловлар тайинлаши лозим. Яна 4 та округда қайта сайлов ўтказиш масаласи МСКда кўрилмоқда.