06 November 2012
08:32 -
Бугун АҚШда президент сайлови бўлади, Барак Обама қайта сайланса керак
Турли сўровномаларнинг натижаларга кўра, икки номзод – Барак Обама ва Митт Ромнининг шанси cал кам бир хил. Уларнинг иккаласига 48 фоиз атрофида сайловчи овоз бермоқчи. Аммо, ўйлаймизки, озгина кўп овоз билан Барак Обама ғалаба қозонади. Нимага?
Чунки, Барак Обама АҚШнинг тарихидаги энг оғир даврлардан бирида биринчи марта президент бўлиб сайланди. Ўша пайтда, у бошламаган Афғонистондаги урушда аҳвол яхши бўлмагани, у сайланган ойларда ўтган асрнинг 30-йилларидан кейинги энг буюк молиявий-иқтисодий кризис бошлангани ҳаммага маълум.
Орадан 4 йил вақт ўтди. Афғонистонда катта ижобий ўзгаришлар бўлди дейиш қийин. Молиявий-иқтисодий кризис охирига етиб қолган бўлса ҳам, ҳали унинг натижалари одамларнинг дастурхони ва ҳамёнига етиб боргани йўқ, ишсизлик ҳали ҳам юқори даражада.
Бундай шароитда Барак Обамага ишонч бутунлай йўқолиши ва унинг шанси республикачиларининг номзоди Митт Ромнининг қаршисида жуда кам бўлиши керак эди. Ундай бўлмаяптими, демак, одамлар жорийдаги президентнинг айбини кўрмаяптилар, Митт Ромнининг ваъдаларига унчалик ишонмаяптилар.
Шу фикрлардан келиб чиқсак, Барак Обама иккинчи муддатга президент бўлиб қолишининг эҳтимоллиги етарлича катта эканлигига ишонамиз.