05 November 2012
14:47 - Ўзбекистонда уч аёлнинг Тожикистон фойдасига жосусликда айбланиб қамалиши ўрта асрларнинг тошбўрон қилиш амалиётини эслатади
Ўзбекистон давлат телевидениеси Сурхондарёнинг Узун туманида яшайдиган икки Ўзбекистон ва бир Тожикистон фуқаросини Тожикистон фойдасига жосуслик қилишда айблаб,14-15 йилга (!!??) озодликдан маҳрум қилди.

Улар Сариосиё ва Узун туманларидаги ҳарбий қисмлар ва хавфсизлик органларига тегишли объектлар ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг ходимлари ҳақидаги маълумотларни Тожикистоннинг махсус органларига моддий фойда эвазига бериб туришган эмиш.

Ўрта асрларнинг амалиётини эслатадиган бу воқеани баҳолаш ҳам қийин. Ўйлаб кўринг, ўзлари Ўзбекистоннинг махсус хизматларида ишламайдиган одамларда қанақа жиддий информация бўлиши мумкин? Ҳарбий қисмлар ва хавфсизлик органларига тегишли объектлар ҳақида улар нима билиши мумкин? Объектларнинг ташқи қўринишини расмга олиб, Тожикистонга етказишганми? Ҳамма биладиган одамларнинг исмларини қўшни мамлакат органларига етказишганми?

Агар бу аёллар қандайдир жиддий информация тўплай олишган бўлса, уни ўзимизнинг ҳарбий қисмлар ва махсус хизматларимизнинг ходимларидангина олишлари мумкин. Нега улар жазоланмаган?

Сурхандарё вилоят судининг Тожикистон фуқароси Кимё Худояровани 15 йилга ва Ўзбекистон фуқаролари Гулнора Омонова и Раъно Хурсандоваларни 14 йилга озодликдан маҳрум қилиши ўрта асрларда аёлларни арзимаган айблар билан тошбўрон қилишдан фарқ қилмайди. Агар улар ҳаммага маълум бўлган қандайдир маълумотларни қўшни мамлакат органларига етказишган бўлса ҳам, қилган ишлари бунчалик жазога лойиқ эмас.

Қолаверса, ўзи зўрға оёқда турган Тожикистондек давлат Ўзбекистннинг ҳарбий потенциали ҳақида кўча-кўйда тўпланган информациядан қандай фойдаланиши мумкин?

Тўғри бундай жоҳилликлар фақат ўрта асрларда эмас, шу кунларда ҳам бўлиб турадаи. Аммо Покистон каби жоҳилларнинг мамлакатида бўлиб туради. Бундан бир неча куни аввал хабарларимизда билдирганимиздек, Покистонда бир ота-она бегона йигит билан гаплашган ўз қизларини кислота сепиб, ваҳшийларча ўлдиришган эди. Ўзбекистон режимининг Сурхондарё суди қўли билан қилган иши ўша ота-онанинг жоҳиллигидан ҳеч фарқ қилмайди.