05 November 2012
06:09 -
Бугун Бобур номли Ўш ўзбек академик театри 94-чи мавсумини очади
Бу ҳақда хабар берган қирғизларнинг АКИpress агентлигига кўра, очилиш куни кўрсатиладиган спектаклнинг номи - “Канышанын коз жашы”. У қайси тилда бўлиши айтилмаган. 6-12 ноябрь кунлари қуйидаги спектакллар намойиш қилинади: Лайли ва Мажнун, Бу ёмон чоллар, Юракларни ларзага солмаймиз, Маккага йўл, Дўзах, Муножат.
Минг афсуски, театрнинг очилиши, унинг спектакллари бошидан оғир кунлар ўтказаётган ўзбеклар тарафидан қандай қабул қилиниши ва шу каби мавзуларни ёритиш учун имконимиз йўқ. Қани энди, бизни сайтнинг ўқувчилари ичида шу каби масалалар бўйича қисқа бўлса ҳам хабар тайёрлаб, бизга юборадиганлар топилса.
Шундайлар бўлса, бир мавсум спетакллари учун билет ҳаражатларини қоплашга тайёрмиз.