05 November 2012
19:57 - Озорбайжон ўзини ўзи мақташда Ўзбекистондан қолишмайди, аммо сунъий ер йўлдоши учирилишига ҳавас қилса бўлади
Расмий хабарга кўра, бугун Бокуда ўтказилган қандайдир халқаро конференцияда нутқ сўзлаган Бош вазир ўринбосари Абид Шарифов (исми шарифи зорбайжончадан кўра кўпроқ ўзбекчага ўхшаши қизиқ) қуйидаги рақамларни келтирибди (Ўзбекистон билан солиштиришни мухбирларимиз қилишди):

- Сўнги 7-8 йил ичида Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 3 баравар ортган. Ўзбекистонда эса йиллик 8 фоиз ортиш ҳақида гердайиб гапирилади, ваҳоланки, 7-8 йилдаги ошиш 60 фоиз атрофида бўлади. Озорбайжонда эса 300 фоиз ўсиш бўлибди.

- Бу мамлакатда ҳар 100 кишига 110 та мобиль телефон тўғри келар экан. Жуда ёш болаларда телефон йўқлигини ҳисобга олсак, катталарнинг жуда кўпчилигида иккитадан телефон борми?

- Озобайжонда ҳар 100 кишининг 65 нафари Интернетдан фойдаланар экан, яъни чақалоқлардан бошқа сал кам ҳамма Интернет ишлатади. Ишониш қийин.

- 2013 йилнинг февраль ойида Озорбайжон телекоммуникацион сунъий ер йўлдоши учирмоқчи. Хабарда айтилмаса ҳам тушуниш мукинки, ер йўлдошини номи айтилмаган ривожланган давлатлардан бири фазога чиқариб беради. Кечагина Туркманистон ҳам ер йўлдоши учиришга тайёргарлик кўраётганини билдиргандик. Ана буларга ҳавас қилса бўлади.