01 November 2012
04:11 -
Қашқадарёда ҳашарчилар маҳаллий ўсмирлар томонидан калтакланди
Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасига қарашли дала шийпонида вилоятнинг Китоб туманидаги коллежлардан пахта теримига келган ҳашарчилар ва маҳаллий ўсмирлар ўртасида муштлашув бўлди. Муштлашув натижасида бир қизнинг ўмров суяги синди, икки талабанинг эса арматура зарбидан боши ёрилди. Жароҳат олган болалар туман касалхонасига ётқизилган.
Нишон тумани ИИБнинг махсус отряди Балхияк қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 25 нафар ўсмирни ҳибсга олган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, дастлаб ҳашарчилар томонидан қишлоқ болаларидан бири калтакланган ва сўнгра қишлоқ йигитлари ҳашарчилардан “қасос олишган”.