01 November 2012
05:55 -
Ҳукумат унмайдиган солиқлардан воз кечмоқчи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Norma.uz Интернет нашрига кўра, умидсиз деб тан олинган, яъни ундирилиши реал бўлмаган солиқ қарзи ҳисобдан чиқариб ташланиши керак. Қарорга мувофиқ, юридик шахс учун – бу тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаганлиги ҳолати ҳисобланади.
Жисмоний шахснинг умидсиз солиқ қарзи, деб эса вафот этган жисмоний шахснинг солиқ қарзидир. Вафот этган жисмоний шахснинг қарздорлиги меросхўр мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам умидсиз ҳисобланади, дейилади қарорда. Иккинчидан, суд томонидан бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи ҳам умидсиз, деб топилади. Шунингдек, банкрот деб эътироф этилган якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ қарзи ва мол-мулк етарли бўлмаганлиги учун қониқтирилмаган қисми ҳам умидсиз, деб топилади.
Умидсиз солиқ қарздорлиги: юридик шахслар учун – банкрот деб тан олинган юридик шахсни тугатиш якунлангани тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими асосида; банкрот деб тан олинган индивидуал тадбиркор учун – тугатиш иши якунлангани тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими асосида, дейилади қарорда.