01 November 2012
03:24 - Юнусободдаги эски буюмлар бозори ёпилди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 11- мавзеидаги эски буюмлар бозори бугун ёпилди. Халқ тилидаги бу “барохолка”дан асосан пенсионерлар, қария ва ногиронлар кун кўрарди. Ҳар ҳолда кишиларнинг тирикчилик манбаларидан бири бўлган бозор ёпилишига каттагина милиция отряди жалб қилинди. Расмийлар бу ҳолни бозорга ўғирланган, ноқонуний равишда мамлакатга кирган турли истеъмол товарларининг кўпайгани билан изоҳлаган.

Айримлар эса эски-туски бозорларнинг йқолиб боришини Тошкентнинг турли нуқталарида кун сайин кўпайиб бораётган “Second hand”лар билан изоҳламоқда. Яъни, бу турдаги дўконлар табиий равишда эски буюм бозорларини сиқиб чиқармоқда. Ҳозирда улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи биргина Янгиобод эски буюмлар бозори мавжуд, дейди мухбиримиз.