01 November 2012
02:43 -
МДҲ саммити 5 декабрда Ашхободда бўлади

МДҲ Ижроия Комитетининг расмий сайтида хабар берилишича, ташкилотнинг Ижроия Котиби Сергей Лебедев кеча Ашхободда Туркманиятон Президенти Қурбонгули Бердимуҳаммед билан учрашган, улар МДҲнинг саммитини 5 декабрь куни Ашхободда ўтказишга келишишган.
Саммит доирасида 4 декабрь МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазиларининг ҳам йиғилиши бўлади.
Маълумки, ҳозир МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгашини раиси – Туркманистон Президентидир. 2013 йилда раислик Белорусия Президентига ўтади.