01 November 2012
02:15 -
Украинада сайлов протоколларининг сал кам ҳаммаси санаб чиқилди, энди натижалар ўзгармайди ҳисоб
Марказий Сайлов Комиссияси Украинада 28 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайлови протоколларининг 98,94% санаб чиқилгани ва партиялар олган овозлар қуйидагича тақсимланганини билдирди:
Регионлар Партияси - 30,11%
"Баткившчина" - 25,44%
"УДАР" - 13,91%
Коммунистик Партия - 13,21%
“Озодлик” - 10,41%
Қолган партиялар 5 фоизлик тўсиқдан ўтолмади.
Душанба куни сайлов протоколларининг ярмиси саналганда, вазият бошқачароқ эди. Регионлар Партияси ва Коммунистик Партия биргаликда кўпчилик коалицияси қуриши мумкиндек кўринган эди. Аммо, Украинанинг ғарбий минтақаларида, яъни Россиядан узоқроқ туриш тарафдорлари кўп бўлган минтақаларда протоколлар саналгандан кейин вазият анча ўзгарди. Бу икки партия олган овозлар сони тахминан 6,5 фоизга камайди. Аксинча, сиёсий платформалари билан бир-брига яқин бўлган "Баткившчина" блоки ва "УДАР" партиясига берилган овозларнинг сони 5 фоиздан кўпроққа ортти. “Озодлик” учун берилган овозлар ҳам 2 фоизга ортти.
Марказий Сайлов Комиссияси сўнги натижалар бир неча кундан кейин эълон қилинишини билдирмоқда. Чунки, бир қатор сайлов участкаларида овозлар қайта саналиши мумкин.
Хуллас, эълон қилинган рақамларда катта ўзгаришлар бўлмайди, аммо партиялараро савдолар авжига чиқади, турли шаклдаги коалициялар тузиш учун кураш бошланади. Парламент қандай кўринишда бўлишини тахмин қилиш ҳам қийин.