31 October 2012
02:32 - Тошкент маҳкамаси МТС тақдирини яна ортга ташлади
Аввалги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция ҳайъати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди МТС компаниясининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлмиш "Ўздунробита" ширкати ходимлари ва ширкат фаолиятига оид судларни 30 октябрга кечиктиргани ҳақида маълум қилгандик. Ҳатто, муайян даражада сиёсий аҳамиятга молик бу масалаларнинг маҳкама доирасидан чиқиб, юқорида ҳал бўлаётганини ҳам тахминлагандик.

Суд бугун ҳам маҳкамани кечиктирди ва мажлис 13 ноябрга қолдирилди. Бу эса тахминларимизда жон борлигини яна бир кўрсатмоқда. Бундай қарор Россия элчисининг бугун Ташқи ишлар вазирлигида ўтказган учрашуви билан боғликлиги шубҳасиз.