31 October 2012
03:04 -
Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси Алишер Хўжаев лавозимидан четлатилди(ми?)
Бу ҳақдаги маълумот бутун телерадиокомпанияси тизимига ёйилиб улгурди. Мухбирларимиз компаниянинг бир қанча ходимлари билан гаплашиб, компания раиси Алишер Хўжаевнинг ишдан кетгани-ю унинг вазифасини шоир Минҳожиддин Мирзо бажаришга киришганига доир хабарлар олди. Аммо телерадиокомпания дирекциясининг навбатчиси бу маълумотнинг нотўғрилиги, раиснинг ўз ўрнида ўтирганини айтди.
Шуни таъкидлаш керакки, Алишер Хўжаевнинг лавозимидан кетиши ҳақида анчадан бери гаплар юрганди. Айниқса, унинг қудаси бўлмиш Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Абдулла Ариповга нисбатан иш қўзғатилганидан сўнг бу ҳақда миш-мишлар кучайган.
Минҳожиддин Мирзо бу лавозимга тайинлангани ҳақида шу йил 4 июлда ҳам хабар бергандик, аммо кейин хабар тасдиқланмади. Бу гал тарқалган хабар жиддийроқ кўринмоқда.