31 October 2012
01:53 -
Осиё Тараққиёт Банки мамлакатимизга 150 миллион АҚШ доллари ажратди
Мазкур кредит маблағи электр таъминотини замонавийлаштириш йўлида сарфланади. Фарғона водийсидаги электр таъминоти тизимини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағнинг 18 миллиони банкнинг одатий ресурсларидан, 132 миллион доллари эса Осиё Тараққиёт Жамғармасидан ажратилади.
Замонавийлаштирилиши кўзда тутилаётган электр тармоқлари лойиҳасининг умумий қиймати 288 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва “Ўзбекэнерго” ширкати ҳам лойиҳага 138 миллион тикади.
Лойиҳага мувофиқ, Янгиангрен ИЭС ва “Наманган” нимстанцияси ўртасида узунлиги 175 км га тенг, 500 кВ ли электр узатиш қаторларини қуриш ҳамда Қизил-Работ-Сардор ва Сардор-Кристал, “Наманган” нимстанцияси ўртасида 32 км лик 220 кВ ли электр узатиш қаторларини қайта йўналтириш кўзда тутилган. Лойиҳа Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида электр узатишдаги йўқотишларни камайтиришга қаратилган.
Бу ҳақда хабар тарқатган маҳаллий ахборот воситалари ҳамма нарса “Президентимиз Ислом Каримнинг ташаббуси ва раҳнамолигида” амалга оширираётганини алоҳида айтмаганлари режимбошига нисбатан ҳурматсизликдир.