30 October 2012
22:23 -
Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Россия ва Ўзбекистон-Германия маслахатлашувлари
Ташқи ишлар вазирлигининг Интернет-сайтида бу учрашувлар ҳақида ҳар доимгидек ўта қисқа ва ўта умумий хабар берилган.
Эрталаб Россия элчиси Владимир Тюрденев билан учрашув бўлибди. Уни ким қабул қилингани айтилмаган, учрашув пайтида икки томонни қизиқтирувчи масалалар бўйича фикр алмашилгани тилга олинган. Владимир Тюрденевнинг вазирликка серқатнов бўлиб қолишининг ягона сабаби - МТС-Ўзбекистон атрофидаги жанжал ва бу жанжални Ислом Каримнинг қизи Фуҳушага камроқ зарар берадиган шаклда битириш масаласи бўлганлигини тахмин қилиш қийин эмас.
Хабарнинг вақтига қараганда, Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Кавказорти бўйича вакили Антье Леендертсе Россия элчисидан кейин қабул қилинган. У ким билан кўришгани ҳам айтилмаган, маслаҳатлашув бўлганигина тилга олинган.
Маълумки, “Ҳаракат” агентлиги Германияни Ўзбекистонда демократик жараёнлар сустлиги, инсон ҳақлари оммавий шаклда бузилиши ҳоллари билан қизиқмаётгани учун қаттиқ танқид қилиб келмоқда. Баъзи хабарларимизда “Бир маҳаллар фашизм ўлкаси бўлган Германиядан демократия тарафига ҳамма еропаликлар каби юз ўгиришини талаб қилиш мантиқсиз бўлса керак” каби ифодалар ҳам ишлатилганди. Антье Леендертсе буни билмаслиги мумкин эмас. Бугун у шу масала бўйича шикоят қилиб қилмагани маълум эмас. Лекин, ўзбек ҳамкасблари билан гаплашаётганда кўз олдида бизнинг танқидларимиз тургани шубҳасиз.